"Ўзбекнаво"га янги раҳбар тайинланди

11:46, 14 декабрь 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 декабрдаги ПҚ-2443-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори лавозимига Жўраев Фарход Ўктамович тайинланди. Бу ҳақда Бирлашма матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори  Джураев Фарход Ўктамовичга   мамлакатимиз маданияти ва миллий эстрада санъатини ривожлантиришдаги ишларида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!