Шаҳзода Матчанова қўлига қилич олди

12:39, 14 декабрь 2015

Истеъдодли актриса Шаҳзода Матчанаова Facebook’даги ўз саҳифасига қуйидаги суратни жойлаб унга шу таърифни берган:

—“Қирқ қиз” достонидаги асосий қаҳрамонлар. Жангга қатнашган қиз ўз она юртини босқинчилардан ҳимоя қилади. Мен қорақалпоқ халқ достони асосида тўлиқ метражли бадиий фильм ишлашларини орзу қиламан. Бу бадиий фильмда эса Гулойим образини ўйнашни орзу қиламан. Ҳозирча бу ҳақда қисқа метражли фильм ишланяпти.”

Нима ҳам дердик, биз ҳам орзуларинггиз ушалиб режиссёрларимиз маиший, навбатчи мавзулардан чекинган ҳолда жиддий ҳамда юки бор тарихий мавзулар ҳақида ўйлашларининг тилакдошимиз. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 20:29, 15 декабрь 2015
жуда яхши