Хонанда Жасур Ғоипов ота бўлди

16:26, 14 декабрь 2015

Жасур Ғоипов қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанданинг Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига асосланиб, “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Ғоиповнинг Муниса Ризаевага уйланиши ҳақида турли шов-шувлар чиққан эди. Ҳатто икки ёш келишмай қолгани учун тўй куни ҳам қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Жасур Ғоипов ва Ферузахонларнинг висол оқшомлари эса 2014 йилнинг 26 декабрида бўлиб ўтган эди.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!