GM Uzbekistan автомобилларнинг нархлари ошганини тасдиқлади (расмий маълумот)

19:25, 14 декабрь 2015

Бугун интернет тармоқларида GM Uzbekistan томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобиллар нархи ошиши ҳақидаги хабарлар тарқалиб кетди.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида кун давомида компания билан боғланишга урундик, ваниҳоят компаниянинг "Ишонч телефони" билан боғландик. Қуйида ушбу сухбатдан ёзиб олинган кичик интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Нархлар ошиши ҳақидаги хабар ростми?

- Дарҳақиқат, нархлар ошди.

- Қанчага?

- Ҳамма автомобилларники ҳар хил, қайсидириники тушган қайсиникидир ошган.

- Айрим автомобилларнинг тўлови долларга ўтказилгани ростми?

- Спарк, Кобальт, Ласетти, Орландо ҳамда Малибу автомобилларининг 1-2 позициясига тўлов ҳорижий валютага ўтказилган.

- Арзонлашгани қайсилар?

- Уч цилиндирли Матиз 08 ҳажмли автоулов, Нексия 1,5 Sonc нархи арзонлашган. Ушбу автоуловлар аввал ҳам ҳорижий валютада эди ва ҳозир ҳам ушбу валютада қолди.

- Нархлар 30 фоизгача оширилгани ростми?

- Таҳминан шунақа. Бизда нархлар келтирилган аммо, фоизи кўрсатилмаган. Нархларни прайси билан автосалонларда тўлиқ танишишингиз мумкин.

- Автосалонларда савдо қачондан йўлга қўйилди?

- Бугун тугаши керак. Эртадан автосалонлар иш бошлайди. 2016 йил учун автомобиллар миқдори ҳам белгиланди.

- Аввал тўлов қилиб қўйганларга нарх ошгани таъсир қиладими?

- Шартнома бўйича муддатлари ўтиб кетмаган бўлса уларга ҳам таъсир қилади. Агар муддати ўтган бўлса уларнинг ишлари якка тартибда раҳбарият томонидан кўриб чиқилади.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 13:14, 16 декабрь 2015
Гость 12:50, кеча олдиндан 85% тулаганлар тасир килгандан колган 15%- 30%ни тулайдими ёки 85га хам тасир киладими
Гость 17:03, 15 декабрь 2015
Агар фирмага автомобил сотиб олиш учун 100% тулов килинган булса янги нарх таъсир киладими
Гость 14:41, 15 декабрь 2015
Гулла, Яшна Мустакил Узбекистон!
Гость 12:50, 15 декабрь 2015
олдиндан 85% тулаганлар тасир килгандан колган 15%- 30%ни тулайдими ёки 85га хам тасир киладими
Гость 12:32, 15 декабрь 2015
Zo'rku a
Гость 11:37, 15 декабрь 2015
шартнома 30,11,2015 гача эди 100 фоиз туланди нарх кутарилгани таъсир киладими
Гость 09:52, 15 декабрь 2015
зур иш килибсизлр унда
Гость 07:25, 15 декабрь 2015
Aytaylik sparkka 85% tolagan bolsak, endi u dollarga utganidan keyin qolgan 15% tolovi qanday amalga oshiriladi? Xabar berganda sal toliqroq xabar beringlarda.
Гость 00:52, 15 декабрь 2015
Ннксия донс неч пулгя ошипти
Гость 00:22, 15 декабрь 2015
Нексия донс 4 поз канча булди
Гость 23:40, 14 декабрь 2015
namuncha keskin o'sish?? ushbu avtomashinalar o'zimizda ishlab chiqarilganmi??