Италияда 120 килограммли лаққа балиқ тутилди

09:52, 15 декабрь 2015

Италиялик балиқчи Юри Грисенди По дарёсидан баҳайбат лаққа балиқни тутиб олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

По дарёси Италиянинг Ломбардия вилояти Мантуя шаҳри яқинида жойлашган. Балиқнинг умумий оғирлиги 265 фунт аниқроғи 120 килограмм келади.  

 38 ёшли балиқчининг айтишича, у бундан олдин ҳеч қачон бунчалик йирик балиқ тутмаган.

“20 йилдан бери балиқчилик қиламан. Аммо бундай улкан балиқни биринчи марта кўриб турибман. Бу шубҳасиз мен тутган энг баҳайбат балиқ”, — дейди балиқчи.

Маълумотларга кўра, Грисендига балиқни сувдан чиқариб олиши учун бир соатча вақт керак бўлган.  

“Уни сувдан чиқариб олишим анча қийин бўлди, аммо мен буни уддаладим”, —қўшимча қилди балиқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!