Рим папаси илк селфисини Instagram`га жойлади

10:25, 15 декабрь 2015

Рим папаси Франциск Ватиканнинг Инстаграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига илк селфисини жойлаб, интернет фойдаланувчиларини ажаблантирди. Бу ҳақда “Uz24.uz” “Vesti.ru” маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

14 декабрь куни эълон қилинган сурат бир неча соат ичида 10 мингга яқин “Лайк” йиғди ва юзлаб изоҳлар қолдирилди.

Рим папаси ушбу суратда хушчақчақ киши сифатида ва юзида бахтли табассум билан намоён бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!