Автомобил учун сўмда тўлов амалга оширганларга янги нархлар қандай таъсир қилади?

15:36, 15 декабрь 2015

Мазкур савол автомобиль сотиб олиш учун 85 фоиз тўловни амалга ошириб қўйган, бироқ янги прайс бўйича автомобили нархи ҳорижий валютага ўтказилган мижозлар томонидан таҳририятимизга келиб тушди. 

Мазкур саволга жавоб олиш мақсадида GM Uzbekistan компаниясининг “Ишонч телефонлари” га мурожаат қилдик.

  • Автомобиль учун 85% тўловни сўмга амалга оширган бироқ янги прайс бўйича автоулов нархи ҳорижий валютага ўтказилган мижозлар автосалонга мурожаат қилишса, уларнинг автомобиллари учун сўм тарзидаги янги прайс тақдим этилади. Мижоз қолдиқ нархни тақдим этилган янги прайсдаги нарх асосида сўмда тўлаб беради.

Ҳорижий валютага ўтказилган автомобиль нархлари янги шартнома тузаётган мижозларга амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan Спарк, Кобальт, Ласетти, Орландо ҳамда Малибу автомобилларининг 1-2 позицияси учун янги нархларни ҳорижий валютага ўтказганлиги ҳақида хабар берган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:08, 17 декабрь 2015
пул кучириш билан олган идора ташкилотларга хали автомашининг бахолари чикмадими хоразмдан
Гость 13:24, 16 декабрь 2015
85% тулаганлар учун колган 15% учун кутарилган нархда тулайдими? ёки хаммасигами?, Хаммасига булса 85% туланга деярли бир йил булганлар (шартнома тугамаган) булса тулов олинган давр хисобга олинадими?
Гость 18:35, 15 декабрь 2015
Ээээээ Рахмат. буларканку. кечадан бери шу саволга жавоб ололмаган Эдик. сайт жамоасига бу муаммони ечимига жавоб берганига рахмат
Гость 17:06, 15 декабрь 2015
Yana bir sorab berila 100% pul tolagan milliy valyutada ammo shartnomani amal qiliw muddati o'tib ketgan shaxsla nima qiladi? Xozirda yangi narx valyutaga o'tkazilgan? Oldin so'mda tolagandik 100%, xozir valyuta boldi?