Мустақиллик майдонида арча безатиш ишлари бошланди

12:05, 16 декабрь 2015

15 декабрдан бошлаб Мустақиллик майдонида янги йил арчаси ва савдо расталарини қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Мустақиллик майдонидаги янги йил арчаси байрам тадбирлари жорий йилнинг 28 декабридан 2016 йилнинг 8 январига қадар давом этади.

Ҳар йили янги йил арафасида бош майдонимиз – мустақиллик майдонини байрамга хос тарзда безатиш анъана айланган. Тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларининг байрамни муносиб қарши олиши учун бу майдон ҳар йили ўзгача кўриниш касб этади.
Шунингдек, пойтахтимизнинг Хадра майдони ва Чилонзор тумани ROISON биноси қаршисида ҳам янги йил арчаларини қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!