Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари кучайтирилади

15:29, 16 декабрь 2015

Ўзбекистонда маданий-оммавий тадбирлар, халқ сайллари, концерт-томошаларида хавфсизлик талабларига амал қилиш назорати кучайтирилади.

Бундай чоралар ҳукуматнинг тегишли Қарори билан белгилаб берилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоят ва шаҳар ҳокимликларга оммавий тадбирлар ўтказиш устидан назорат комиссияси фаолиятини кўриб чиқиш ишлари ҳамда унинг аъзолари шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш белгаланди.

Янги талабларга кўра оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар техник кўрик ва инвентаризацияси доимий равишда амалга оширилиши керак.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:53, 16 декабрь 2015
Toppa tugri