Москвадаги дорихонадан онкологик касалликларда қўлланилувчи дорилар ўғирланди

15:31, 16 декабрь 2015

Москва шаҳридаги дорихоналардан биридан уч номаълум шахс  онкологик касалликларни даволашда ишлатиладиган умумий қиймати 5,7 миллион рубллик дориларни ўғирлаган, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Ўғирлик кеча, 15 декабрь куни Москва шаҳри  Ладожская кўчасидаги дорихонада юз берган. Юзига ниқоб кийиб олган ўғрилар дорихона фармацевти қўлларини скотч билан боғлаб қўйган ва сейфдаги 20 минг рубль пул ва онкологик хасталикларни даволаш учун мўлжалланган “Тайверб” ва “Нексавар” препаратларидан 30 қути  ўғирлаб кетган.

Маълумотларга кўра, мазкур икки препарат Москва дорихоналарида 120-180 минг рублда сотилади.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!