Луис Суарес: “Барселона”да бахтлиман

11:12, 21 декабрь 2015

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

- Ушбу ютуқни қўлга киритганимиздан ҳурсандман. Тўғриси, “Барселона”дек клубда ўйнаётганимдан бахтлиман. Бу жамоага ўтиб тўғри қилдим. Неймар, Месси ва Иньеста сингари жаҳон футболи юлдузлари билан тўп сураётганимдан бошим осмонга етмоқда, - дейди Суарес. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!