“Ривер Плейт” мухлислари “Барселона” ва Мессини ҳақорат қилди

15:38, 21 декабрь 2015

“Барселона” жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида “Ривер Плейт” (3:0) устидан ғалаба қозонганидан сўнг Токио аэропортида аргентиналик мухлислар томонидан ҳақорат остида қолиб кетди, деб хабар бермоқда Sports.ru.

“Ривер Плейт” мухлислари паспорт текшириш жараёнида “Барселона” ўйинчиларини ҳақорат қилган ва Месси томон тупурган. Воқеага аралашган Хавьер Маскерано ҳам аёвсиз сўзлар билан "сийланди". 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!