Шаҳзода: “ЙПХ ходимларига Шаҳзода эмаслигимни тушунтиришга тўғри келади”

11:18, 23 декабрь 2015

Хонанда Шаҳзода “Sputnik” нашрига берган интервьюсида шахсий ҳаёти ва ижодига доир саволларга жавоб берди. 

Хонанда 2005 йилдан бери автомобиль бошқаришини ва тажрибали ҳайдовчи эканлигини айтиб ўтди.

“ЙПХ ходимлари бир-икки бор тўхтатишган. Умуман олганда йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликка ҳаракат қиламан. Қонунни ҳурмат қиладиган фуқароман. Инспекторлар ҳайдовчилик гувоҳномамни кўриб, “Нега бу ерда Зилола Мусаева деб ёзилган?” деган савол беришади. Уларга асл исмим Зилола, Шаҳзода эса — тахаллус эканлигини тушунтиришга тўғри келади”, — дейди хонанда.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!