Юлдуз Усмонова янги альбоми тақдимот маросимини ўтказди

12:25, 23 декабрь 2015

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Мен сен билан қироличаман” деб номланган янги альбоми тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради “Protoday” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, янги альбомдан асосан янги қўшиқлар ўрин олган.  "Ёринг бўлай”, "Ўша-ўша”, "Дубай”, "Эй, ёр”, "Ё Мансур”, "Бормикан”, "Мен бобомни соғиндим”, "Ўшал ёр”, "Гирифтор”, "Мусофир”, "Бир он”, "Сиз менга керак”, "Кўзимда ёш”, "Самарқанд” каби қўшиқлар шулар жумласидандир.

Ҳар йилга анъанага кўра, Юлдуз Усмонова қизи Нилуфар Усмонова билан янги дуэт "Қироличаман” таронасини куйлади. Бундан ташқари, альбом тақдимотида ретро қўшиқлар – "Бургутлар”, "Тик так” тароналари ҳам ижро этилди.
Бу йилги янги альбом тақдимоти Юлдуз Усмонова ижодининг ўттиз йиллик юбилейи ва ижоди давомида тақдим этган альбомининг 60 санасига ҳам уланиб кетди. Ушбу муносабат билан хонандага Туркия санъати вакиллари томонидан махсус табрикнома видеоролиги тақдим этилди. "Мен сен билан қироличаман” альбом тақдимотига кўплаб санъат соҳаси вакиллари, ОАВ ходимлари ва примадоннанинг чинакам мухлислари ташриф буюрди.  

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!