Истамбул аэропортида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

14:31, 23 декабрь 2015

Истамбулнинг Сабиха Гўкчен аэропортида самолётлар тураргоҳида портлаш содир бўлди. Оқибатда лайнер ёнида бўлган фаррош аёл ҳалок бўлди. Яна бир одам жиддий жароҳат олди, дея хабар беради Reuters.

Воқеа 23 декабр куни маҳаллий вақт билан 02:05 содир бўлди. Воқеа жойида йўловчилар бўлмаган.

Ҳозирда аэропорт ўз фаолиятини давом эттирмоқда, аммо воқеа жойида ҳамда Отатурк аэропортида хавфсизлик чоралари кўрилган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда. Полиция барча талқинларни кўриб чиқмоқда, хусусан терактни ҳам, дея хабар беради РИА Новости.

Дастлабки таҳминларга кўра, портлаш самолётлардан бирининг бортида содир бўлган бўлиши мумкин.

1 декабрь куни Истамбулнинг метро бекатларидан бирида қўлбола бомба портлаган эди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!