Расман Йозеф Блаттер футболдан бутунлай кетди

15:19, 23 декабрь 2015

Саккиз йилга футбол фаолиятидан мутлақо четлатилган ФИФА ташкилоти президенти Зепп Блаттер The Wall Street Journal журналига футболдан бутунлай кетганни маълум қилди. 

- Менинг футболда қиладиган ишим қолмади. Мен барчасига нуқта қўйдим. Ишимизга 27 май куни АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашгандан кейин ФИФА ташкилотига ишонч қолмади", - дейди 79 ёшли Блаттер. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!