Гус Хиддинк “Челси” билан илк машғулотни ўтказди

21:51, 23 декабрь 2015

“Челси”нинг янги бош мураббийи Гус Хиддинк лондонликлар билан илк машғулотни ўтказди.

Голландиялик мураббий Кобхэмдаги базасида машғулот ташкил қилди ва футболчилар билан суҳбатда бўлди.

Хиддинкга бу борада Стив Холланд ва Эдди Ньютонлар ёрдам берди.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!