Ўзбeкистон-Тожикистон сиёсий маслаҳатлашувлари муддати аниқ бўлди

14:53, 24 декабрь 2015

24-25 декабр кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади.

Делегацияларга ташқи сиёсат идораларининг раҳбарлари ўринбосарлари бошчилик қилади.

Даставвал мазкур учрашув 17-18 декабрга режалаштирилган, аммо айрим сабабларга кўра учрашув кейинги қолдирилганди.

Мазкур учрашувда асосий эътибор икки мамлакат ўртасида иқтисодий, савдо, транспорт, коммуникация масалаларига қаратилади.

Шунингдек, томонлар МДҲ, Яқин Шарқ ва Афғонистон ҳудудлари муаммолари юзасидан фикр алмашади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!