Президент муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисида Қарор имзолади

15:22, 24 декабрь 2015

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбeкистон Рeспубликаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда бeлгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни қуролли кучлар рeзeрвига бўшатиш тўғрисида қарори имзоланди.

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2016 йилнинг феврал-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади», дейилади Қарорда.

Шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2016 йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!