Севинч Мўминова: “Ҳеч кимга ишониб ҳам, суяниб ҳам бўлмас экан...”

11:35, 25 декабрь 2015

Хонанда Севинч Мўминова “Бекажон” газетасига берган интервьюсида ижоди, шахсий ҳаёти ва ўзи ҳақдаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

“Бугунгача жуда кўп нарсаларни тушуниб етдим. Энг асосийси ота-она, опа-укаларингиздан бошқа ҳеч кимга ишониб бўлмаслигини англаб етдим. Уларчалик дўстни топиш мушкул экан. Энг муҳими ҳеч кимга юз фоиз ишониб ҳам, суяниб ҳам бўлмас экан”, – дейди хонанда.

Севинч Мўминова турмуш ўртоғи ва оиласи ҳақида гапиришни истамаслигини маълум қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!