Дунёнинг энг бой жуфтликлари аниқланди

11:39, 25 декабрь 2015

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда дунёнинг энг бой оилавий жуфтлиги деб топилди. Бу ҳақда MarketWatch ёзади.

Wealth-X консалтинг компанияси тадқиқотларига кўра, уларнинг бойлиги 85,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Иккинчи поғонани 70,7 миллиард доллар билан Inditex испан либослари ретейлери Амансио Ортега рафиқаси Флора Перес билан эгаллади. Учинчи ўринда — 65 миллиард доллар билан Уоррен Баффет ва Астрид Менкс.

Рейтингдаги тўртинчи ва бешинчи поғонани америкалик саноатчилар. Ака-ука Дэвид ва Чарльз Кохлар турмуш ўртоқлари билан ҳар бири 47,5 миллиард доллар соҳиби саналади.

Ўнликдаги сўнгги поғонани Facebook тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чан 38,5 миллиард доллар билан забт этди. Улар Wealth-X томонидан энг ёш жуфтлик деб топилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!