Бола пулини олиш учун энди электрон ариза тақдим этиш мумкин

14:46, 25 декабрь 2015

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг янги хизмати ишга тушди.

Ягона интерактив Давлат хизматлари порталида ишга тушган янги хизмат бола туғилганда бир марталик нафақа тайинлаш масаласини қисқа муддатларда ҳал этиш имконини яратади.

Бунинг учун онлайн тарзда ариза йўллаш кифоя. Хизмат бепул кўрсатилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!