Туркиядаги тўқнашувлар оқибатида одамлар уйларини тарк этмоқда

16:09, 25 декабрь 2015

100 мингга яқин киши Туркияда фаолияти чекланган Қурдистон ишчилар партияси ва ҳарбийларнинг тўқнашувлари сабабли уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди, бу ҳақда Hurriyet газетаси Туркия ИИВнинг ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Ҳукумат қурдлар яшайдиган бир қатор ҳудудларда, хусусан Диёрбакир шаҳрининг Сур туманида, Жизрада ва Ширноқ провинцияларида коммендант соати эълон қилди.

Антитеррорчилик операцияларида 10 мингга яқин ҳарбийлар ва полициячилар иштирок этмоқда. Кўчаларда фаол отишмалар давом этмоқда. Сўнгги саккиз кунда тўқнашувлар оқибатида 168 қурд жангарилари ва хавфсизлик хизматининг тўрт ходими ҳалок бўлди.

Ҳисоботда айтилишича, Туркиянинг бешта қуролли тўқнашув ҳудудида 1,3 миллионга яқин киши истеъқомат қилади. Улардан 100 минг нафари уйларини ташлаб чиққан.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!