Хонанда Лола энди фарзандингизга эртак айтади

16:38, 25 декабрь 2015

Лола ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида тез кунларда аудио эртак ёзилган диск тақдим этиши ҳақида хабар қолдирди.

“Фарзандингиз ақлли, меҳрибон, саҳий, раҳмдил бўлиб улғайишини истасангиз унга кўпроқ эртаклар ўқиб беринг... Азизларим, сиз билан сеҳрли янгиликни бўлишишга шошиламан, Янги йил арафасида болажонларга ўзимнинг илк “12 ой” (“12 месяцев”) аудио китобимни тақдим этаман”, деб ёзади Лола.

Мазкур аудио китоб икки тилда ёзилган ва унинг тақдимоти 27 декабрь куни бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

“Мазкур китобни яратишда ёрдам берган Discovery дўконлар тармоғига, Sound Mastering учун Сарварга @sarvar_benom. Мусиқий сайқал учун Убайдулла Каримовга минатдорчилик билдираман. Овоз ёзишда сабр учун алоҳида минатдорчилигимни Александр Хван ва Дониёр Абдуллахоновга изҳор этаман”, дейди ижодкор.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!