Азим Аҳмедов: “Пахтакор”га ўтиб тўғри қилдим

22:08, 25 декабрь 2015

“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов “Пахтакор”га ўтганлигини маълум қилди. 

Одил Аҳмедовнинг укаси эндиликда янги мавсумдан бошлаб “шерлар” сафида ҳаракат қилади. 

Айни пайтда Азим “Пахтакор” билан машғулотларда иштирок этмоқда. 

“Пахтакор”га келиб қўшилган Азим Аҳмедов Darakchi.uz’га ўзининг қарори тўғрисидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бу клубга ўтишдан аввал барча билан маслаҳатлашиб кўрдим. Шундан сўнг якуний қарор қабул қилдим. Тўғриси, “Пахтакор”га ўтишим тўғри қарор бўлди. Мен бунга шубҳа қилмайман. Янги жамоа билан бўлажак мавсумда ОЧЛда тўп суришни истайман. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам зафар қучишни хоҳлайман, - дейди кичик Аҳмедов.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!