Одил Аҳмедов “Краснодар” билан 2019 йилга қадар шартномани узайтирди

22:54, 27 декабрь 2015

Россиянинг “Краснодар” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, 28 ёши ўзбекистонлик футболчи билан янги битим 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмедов 2014 йилнинг июнида “Анжи”дан “Краснодар”га ўтганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!