Равшан Эрматов 2015 йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди

00:19, 28 декабрь 2015

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов "Globe Soccer Awards" совринига эга бўлди. Бу ҳақда championat.asia интернет портали хабар бермоқда

Globe Soccer Awards талқини бўйича ҳамюртимиз энг яхши ҳакам номига эга чиқди. Бу совринга Жунейт Чақир, Равшан Эрматов, Вильмар Рольдан, Хоэль Агиляр, Бакари Папа Гассама, Норберт Хауата сингари ҳакамлар даъвогарлик қилганди.

Мукофот эса ҳамюртимизга насиб этди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!