Матиз Россиянинг 2015 йилдаги энг арзон автомобили деб топилди

10:53, 28 декабрь 2015

“Российская газета” нашри 2015 йилда Россияда энг арзон нархларда сотилган 10 та автомобилни аниқлади. 

10 таликнинг энг биринчи ўрнини Ravon/ Daewoo Matiz автомобили эгаллади.  Матиз Россия автобозорларида 314 минг рублдан бошлаб сотилмоқда.

Иккинчи ўринни эса Lifan Smily, учинчи ўринни Lada Granta забт этди.   

Россияда энг арзон автомобиллар рўйхатида шунингдек, Geely GC6, Chery Bonus, Renault Sandero, Chery Very, Datsun on-DO автомобиллари ҳам киритилган.   

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!