Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида вафот этди

10:17, 02 январь 2016

31 декабрь куни, "Ўзбекистон" телеканали сухондони Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида тўсатдан вафот этган тўғрисида хабар қолдирди.

Абдумўмин Ўтбосаров 1960 йил 24 апрелда туғилган. Кўп йиллар давомида Ўтбосаров Ўзбекистон телевидениесида сухандон бўлиб ишлаб келган.

31 декабрь куни Президент табригини ҳам “Ўзбекистон” телеканалида айнан у ўқиган эди.

Фурсатдан фойдаланиб унинг яқинларига сабр тилаймиз ва таъзия изҳор этамиз!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!