Дубай марказидаги осмонўпар бино ёниб кетди

00:26, 03 январь 2016

Дубайда Янги йил нишонлашга бир неча соат қолганида, дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Ҳалифа” ёнида жойлашган “Адрес” осмонўпар биносида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар беради.

Бинонинг 20-қаватида юзага келган ёнғин 63-қаватли меҳмонхонани бир онда қоплаб олди.

Юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Ҳукуматнинг хабар беришича, 14 киши жабрланган, норасмий маълумотларга кўра, яна бир киши ҳалок бўлган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!