Ҳиндистонда рўй берган кучли зилзила оқибатида олти киши ҳалок бўлди

10:24, 04 январь 2016

4 январь куни Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида содир бўлган 6,7 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди, жабрланганлар 100 нафарни ташкил қилди, дея хабар беради ANI.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 04:05 да Ҳиндистоннинг Манипур штатида рўй берган. Зилзила ўчоғи 55 километр чуқурликда, давомийлиги эса бир дақиқа бўлган.

Зилзила оқибатида бир нечта уйлар вайрон бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!