Непалда автобус қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

10:41, 04 январь 2016

Непалда йўловчи автобусининг йўл-транспорт ҳалокатига учраши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Tass нашри.

Шунингдек, 16 киши тан жароҳатлари олганликлари хабарда маълум қилинган. Мудҳиш воқеа Ҳиндистон билан чегарадош бўлган Рупанехи окгурида рўй берди.

Ҳалокат автобус йўналишидан чиқиб кетиши оқибатида содир бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!