Бугун Ўзбекистон олимпиячилари Хитойга қарши ўйнайди

12:24, 04 январь 2016

Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган Ўзбекистон олимпия термаси бугун Хитойга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Хабарингиз бор, олимпиячиларимиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнини Дубайда давом эттирмоқда.

6 январь куни Иорданияга қарши сўнгги ўртоқлик учрашуви ўтказилади ва терма жамоа 9 куни Қатарга учиб кетади. Олимпия йўлланмаси учун бўладиган Осиё чемпионатини вакилларимиз 13 январь куни Жанубий Кореяга қарши баҳс билан бошлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!