Неймар «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин

18:16, 04 январь 2016

“Барселона” ҳужумчиси Неймар келгусидаги фаолиятини “Манчестер Юнайтед” клубида давом эттириши мумкин.

Эътиборлиси шундаки, “Манчестер Юнайтед” Неймарни сотиб олиш учун “Барселона”га 190 миллион евро миқдорида маблағ таклиф қилган.

Аввалроқ Неймарни “Барселона”дан кетиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди. Чунки у каталонияликлар билан янги шартноманинг молиявий томонларини келиша олмаётганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!