Россиянинг "Газпроми" ўзбек газини сотиб олиш ҳажмини оширди

19:56, 04 январь 2016

Россиянинг "Газпром" компанияси Ўзбекистондан табиий газ сотиб олиш ҳажмини оширди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳариднинг ошиши тўғрисидаги келишувга ўтган йилнинг оҳирида келинган.

Аввалроқ "Газпром экспорт" “Туркмангаз” Давлат корпорациясидан газ ҳарид қилишни тугатганини маълум қилганди.

Газ сотиб олиш халқаро газ бозоридаги вазият, шунингдек “Газпром экспорт”нинг молиявий ва иқтисодий муаммолари сабаб тугатилган эди.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!