ДАИШ жангарилари йирик нефть портига ҳужум қилди

20:05, 04 январь 2016

Ливиянинг йирик Ас-Сидр нефть портларидан бирида “Ислом давлати” жангарилари ва қоровуллар ўртасида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради.

Гуруҳ жангарилари Ас-Сидрга ўтган йилнинг октябрь ойида ҳужум уюштирмоқчи бўлган. Ҳужумчилар автоматик қуролларни қўллаб автомобильни портлатишга урунишган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди. Тўрт нафар террорчи йўқ қилинди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!