Алла Пугачёва ўзининг илк ноёб селфисини тақдим этди (Фото)

22:49, 04 январь 2016

Алла Пугачева Инстаграмга жойлаган эксклюзив сурат мухлисларини лол қолдирди.

Аслида у Инстаграммдаги – @orfey75alla профилини анча олдин очганди: илк сурат ҳам бир йил олдин жойланган. Шундан кейин у сурат жойламади. Аммо 2016 йилдан у ўз микроблогида янги ҳаёт бошлашга қарор қилган кўринади, шу кунларда бир нечта суратларни жойлади.

Бунинг устига селфи! Ҳа-ҳа, ҳақиқий селфи.

Пугачёванинг Instagram’даги фаоллигидан унинг дўстлари ҳурсанд бўлишди. Масалан, Филипп Киркоров, Алланинг селфисини репост қилиб: «Янги йил ажойиб янгилик билан бошланди! Бизнинг Алла ИНСТАГРАМга қиришга қарор қилди!) Уни қарши олайлик. Бу унинг бетакрор услубидаги биринчи пости!».

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!