2015 йилда ота-оналик бахтига эришган машҳурлар

11:41, 05 январь 2016

«Бола катталарни уч нарса ўргатади: ҳар бир нарсадан қувонишга, доим ўзига машғулот топиш ва айтганини қилдиришга», деганди бразилялик шоир Пауло Каэло. Умр дафтарининг яна бир саҳифасини тўлдирган машҳурларимиз Пауло таъкидлагандек, бир олам қувончга эга бўлишди. Ва айни ҳаётидаги энг муҳим машғулот: чақалоқ парвариши билан бандлар. Жажжи фарзандининг қўлидан тутиш бахтига муяссар бўлган cанъат вакилларининг ҳаяжонга тўла онлари муҳрланган санани яна бир бор эслашга жазм қилдик. Дарвоқе, буви ва бува бўлган санъаткорларимиз ҳам ёддан чиқмади...

1. “Афруз” гуруҳининг вакили Музаффар Бобохонов 5 феврал куни фарзандли бўлди. Дунёга келган чақалоққа Иброҳим деб исм қўйишди.

2. Актриса Севара Солиева ва хонанда Маъмур Султонов 25 апрелда ўғилли бўлишди. Чақалоққа яхши ният билан Султон, деб исм қўйишди.  

3. Май ойида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бобо бўлди. Эслатиб ўтамиз, хонанда 2014 йилда қизини узатганди.

4. Бу йил Ўзбек Давлат санъат ва маданият институтининг магистрига айланган “ЭЛДИДО” гуруҳининг вакили Элдор Хушвақтов 31 май куни қиз фарзандли бўлди. Қизалоғига Шаҳризода деб қўйган.

5. “Ниҳол” мукофоти совриндори Паризода 20 июлда иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. Қизига Саъдия деб исм қўйишди.  

6. Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Ҳосият Хусанова 1 сентябрда 47 ёш остонасида иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Ўғлига Имрон исм қўйди.

7. Хонанда Рухшона ва клипмейкер Санжар Маткаримов 6 сентябр санасида қиз фарзандли бўлишди. Яхши ният билан чақалоққа Ҳабиба деб исм қўйишди.

8. Саъдуллаевлар сулоласининг кенжа вакили актриса Муқаддас Саъдуллаева 11 сентябрда қиз фарзандли бўлди. Қизига Саъдияхон деб исм қўйди.  

9. 9 октябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон учинчи бор оталик бахтига эришди. Ўғлига Муҳаммадали деб исм қўйди.

10. 9 октябрда хонанда Дилдора Ниёзова иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Қизига Муслимахон деб исм қўйди.  

11. 18 октябрь куни хонандалар Дилсўз ва Фаррух Раимовлар қиз фарзандли бўлишди. Хонанда чақалоққа ўз тахаллуси билан Дилсўз деб исм қўйди.  

12. “Менинг юртим” телеканалининг “Бугун нима овқат” кўрсатуви бошловчиси, актёр Хусан Жўраев 25 октябрда қиз фарзандли бўлди. Актёр биринчи фарзандига яхши ният билан Азизахон деб исм қўйди.

13. Ёш истеъдодли хонанда Ботир Яминов 6 ноябрда фарзандли бўлди.

14. 12 ноябрь санасида актриса ва хонанда Мадина Мумтоз ўғилли бўлди. Актрисани оналик бахтига эришгани, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашевани эса буви бўлгани билан муборакбод этамиз.

15. “Мирзо” театри вакили қизиқчи Маъмурбек Холмедов 1 декабр куни иккита қиздан сўнг ўғил фарзандли бўлди. Чақалоққа яхши ният билан Билолиддин деб исм қўйди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 15:13, 07 январь 2016
sizlarni tabriklayman farzandlaringiz umrlari uzoq bo'lishini tilab qolaman