Гўри Амир мақбараси Euronews’да

11:41, 06 январь 2016

Euronews телеканали Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувлар туркумини қадимий Самарқанддан репортаж билан бошлади.

Гўри Амир Самарқанднинг энг чиройли осори атиқаларидан бири.

«Мавзолей ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам бирдай таасурот уйғотади, – дея маълумот беради Euronews мухбири Шеймус Керни. – Ҳашаматли мақбарага Амир Темур, унинг фарзандлари ва набиралари дафн этилган».

Соҳибқироннинг набираларидан бири учун барпо этилган мақбарада XIV ва XV аср амалий-декоратив санъат намуналарини кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!