Пойтахт марказида машина ағдарилиб кетди (Фото)

12:19, 06 январь 2016

Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳига ағдарилиб кетган Лада Приора автомобилининг сурати жойланди.

Шарҳ остида қолдирилган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида йўловчилар жабрланмаган, ҳайдовчининг айрим жойлари шикаст еган холос.

Мазкур ҳолат автомобильнинг жуда катта тезликда бошқарилганлиги оқибатида содир бўлган, дея изоҳлаяпти гуруҳ фойдаланувчилари.

Ҳодиса Марказий авиакассаларга ёндош кўчада содир бўлганлиги айтилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!