Санжар Шоаҳмедов: “Хориждан таклиф бор, аммо...”

14:22, 06 январь 2016

“Локомотив”да чиройли ўйин кўрсатиб, терма жамоага жалб қилинган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин.

Шоаҳмедовнинг хизматига Қозоғистон ва Жанубий Корея чемпионатларидан таклиф тушмоқда. Айниқса, корейс жамоалари унга қизиқиш билдиришган.

Шоаҳмедовни “Локомотив” билан шартномаси поёнига етди ва у эркин агентга айланди.

Хўш, Шоаҳмедов “Локо”ни тарк этмоқчими? Ушбу саволга футболчи Darakchi.uz интернет порталига берган интервьюсида ойдинлик киритди.

- Ҳозирча “Локо”дан бутунлай кетганимча йўқ. Лекин эркин агентман. Хориждан таклиф тушгани рост. Аммо, “Локо”да қолишим ҳам мумкин. “Темирйўлчилар”даги фаолиятимга яқин кунларда ҳал бўлади. Музокаралар давом этяпти, - дейди Шоаҳмедов.

 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!