Пиёдаларга йўлда телефон ва планшетлардан фойдаланиш ман этилди

12:05, 07 январь 2016

Сўнгги вақтларда кўпчиликни ташвишлантираётган, йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқараётган, умуман ҳаракатланиш хавфсизлигига жиддий рахна солаётган бир муаммо ҳам бор эди.

Бу ерда гап йўлда ҳаракатланаётган пиёдаларнинг уяли телефондан, планшетлардан фойдаланишлари, йўлда ҳаракатланаётган вақтда қулоқларига турли мосламаларни тақиб олиб гаплашишлари, мусиқа эшитиш ва хатто кино кўришлари ҳақида кетмоқда. Бу салбий ҳолат,айниқса, мактаб ва коллеж ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари орасида урф бўлиб қолганди. Кундалик маълумотларимиз орасида айнан шу ҳолат сабабли транспорт ғилдираклари остига тушиб ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам бор.

Шу каби ҳолатларни инобатга олган ҳолда тасдиқланган йўл ҳаракати қоидаларининг 19-бандида пиёдаларга йўлда юрганда, пиёдалар учун ажратилган жойлардан ўтаётганда ҳаёлни чалғитувчи нарсалардан, жумладан телефон, планшетлардан фойдаланиш, видеокўриш, газета, журнал ва китоб ўқиш ман этилди.

2016 йилнинг 1 мартдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев Darakchi.uz'га маълумот берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:44, 08 январь 2016
еще надо добавить штраф к тому что есть "мамы" которые сначало сами переходят дорогу и 4 летний ребенок за ней сам(а) проходит!!!