Шаҳзода продюсерлик билан шуғулланмоқда (Видео)

21:34, 07 январь 2016

Бугун шоу бизнесда бир талай гуруҳлар фаолият юритмоқда. Бир вақтлар тароналари хит парад биринчиликларидан тушмаган “Наво” гуруҳи тарқалиб, гуруҳ аъзолари Дониёр ва Юля янги “Радио” деб номланган гуруҳ ташкил этганлигидан хабарингиз бор.

Мазкур гуруҳнинг “Масҳарабоз” ҳамда “Куйдим” номли тароналари ва уларга олинган клиплар мухлислар кўнглидан жой олишга ҳам улгурди.

Гуруҳ ҳақида маълумот олиш мақсадида унинг маъмури Жамшид Шодиев билан боғландик. Маълумотларга кўра, “Радио” гуруҳи “Интермедиа” продюссерлик маркази лойиҳаси эканлигини маълум қилди.

“Интермедиа” продюссерлик маркази кимники дейсизми? Унинг раҳбари Шаҳзода экан. Хуллас Шаҳзода энди продюссер ва ёшларни қўллаб қувватловчи ҳомий.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!