Саҳоб Жўраев: “Бухоро” билан шартнома имзолаганимча йўқ”

22:59, 07 январь 2016

“Бунёдкор”, “Олмалиқ”, “Локомотив” сингари клубларда тўп сурган ҳимоячи Саҳоб Жўраев эндиликда “Бухоро” йиғинида иштирок этмоқда.

Хўш, Жўраев фаолиятини шу клубда давом эттирадими? Бунга футболчи ўз фикри билан жавоб қайтарди.

- Ҳали “Бухоро” билан шартнома имзолаганимча йўқ. Машғулотларда югуриб турибман. “Олмалиқ”дан кетишимни очиғи билмайман. Албатта, мураббийлар билади. Таркибда кимлар қолиш ёки қолмаслиги уларнинг ихтиёрларида. Фаолиятимни ушбу жамоада давом эттиришим ҳам мумкин, - дейди Жўраев Darakchi.uz’га берган интервьюсида.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!