“Ал-Қоида” Италия ва Испанияда теракт содир этилишини маълум қилди

10:58, 08 январь 2016

 “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти 7 январ куни интернет тармоғи орқали Неапол, Рим ва Мадрид шаҳарларида теракт содир этиш билан таҳдид қилувчи видеороликни тарқатди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

“Улар ҳозирча бизнинг ҳудудимизда, аммо кун келиб биз уларни уларнинг Неапол, Рим ва Мадриддаги ўз ҳудудларида яксон этамиз”, — деди террорчилардан бири видеороликда.

Видеоролик давомийлиги 13 дақиқа бўлиб, унда террорчилик гуруҳининг Малидаги аъзолари ҳам тасвирланган. Улар орасида Абу аль-Нур аль-Андалуси исмини олган Испания фуқароси ҳам борлиги айтилмоқда. Видеороликда аввал содир этилган терактлардан тасвирлар ифодаланган. Ҳозирда Испания хавфсизлик кучлари мазкур видеороликни ўрганмоқда.  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!