Шароф Муқимов: “Севинч менга эмас, миш-мишларга ишонди”

14:12, 08 январь 2016

Хонанда Шароф Муқимов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида оиласи ва ижоди, сўнгги пайтда ўзи ҳақида тарқалган миш-мишлар ҳақида гапирди.

“Санъаткорнинг бутун ҳаёти миш-мишдан иборатку. Тўйимнинг эртаси куни ажрашибди, деган гаплар чиққан.  Гап-сўзлар шу даражага бориб етганки, бир куни Севинч “Уйланаётган экансиз” деб қолди. Аввалига ҳазиллашаяпти, деб ўйладим. Кейин эса “Бундай бўлиши мумкин эмас, хотиним бўла туриб қандай уйланаман”, дедим.  Аммо менинг гапларимга эмас, миш-мишларга ишонди(кулади). Чунки унинг миясига бу гапни қуйиб қўйишганди-да. Шунда оилам бахтини кўролмаётганлар учун “Севги-бу абадий” номли қўшиқ ёздим”, — дейди Шароф Муқимов.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!