Ўзбекистонимиз шарафини жаҳон миқёсида улуғлаётган ёшларга уйлар топширилди

21:59, 08 январь 2016

Пойтахтимизнинг Миробод туманида 32 хонадондан иборат 2 кўп қаватли уй бунёд этилди. Ушбу замонавий уйлар илм-фан, маданият, спорт соҳаларида эришган улкан ютуқлари билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган, Ўзбекистонимиз шарафини жаҳон миқёсида улуғлаётган иқтидорли ёшларга берилди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, отахон ва онахонлар, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари иштирок этди.

2015 йилда пойтахтимизнинг Сергели, Учтепа ва Бектемир туманларида намунавий лойиҳа асосида бешта «Камолот» уйи бунёд этилиб, 160 ёш оилага топширилганди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!