Йўловчилар ҳам энди хавфсизлик камарини тақиши шарт

09:04, 11 январь 2016

Янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"га  15 та қўшимча киритилди. Уларнинг айримлари ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев мазкур Қоидаларда ҳайдовчиларга бир қатор муҳим мажбуриятлар ҳам юклатилганлигини айтиб ўтди.

- Эндиликда ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин йўловчиларни ҳаракат вақтида танани(қўлни чиқариш бунга кирмайди) автомобиль салонидан ташқарига чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириши шарт. Худди шу талаб қоиданинг йўловчиларга тегишли 24 бандига ҳам қўшимча қилинди. Биласиз, сўнгги вақтларда, айниқса, тўй тантаналарида танасини ташқарига чиқариб видео тасвирга олаётганлар тез-тез учраб турарди. Бу эса ҳаракатланиш хавфсизлигига жиддий рахна солади. Шу сабабли мана шу ўзгартириш киритилди. Бундан ташқари ҳайдовчи йўловчиларга хавфсизлик камарини тақиб олиш шартлигини айтиши шарт.

Аввал хабар берганимиздек 1 мартдан эътиборан ҳар бир транспорт воситасида нур қайтарувчи махсус нимчалар бўлиши шарт, турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилгани, шунингдек ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси ҳам жорий этилгани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганянги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 13:28, 14 январь 2016
карорни тулик нусхасини чиккришганда яхши буларди