Уйим ҳар доим тоза турсин, десангиз...

10:10, 11 январь 2016

Бир тасаввур қилиб кўринг ёруғ, тоза ва шинам уйда яшаш қанчалар яхши. Агар хонадонингиз шулар жумласида бўлса, унда чақирилмаган меҳмонларнинг кириб келишидан олдин, бу уйнининг саришталиги учун сизга узоғи 15 дақиқа вақт кифоя қилади. Ахир момоларимиз бежиз айтишмаган: “Йиғиштириладиган жойлар эмас, балки саранжомликни ушлаб турадиган жойлар тозадир!” Кўп вақтингизни олмайдиган 9 маслаҳатимизни ҳаётингизда татбиқ этсангиз, сиз учун “йиғиштириш” сўзи анча оддий ва мароқли бўлиб эшитилади.

 Чойшабларни йиғиштириш

Эрта тонгда асосий ишлардан бири чойшабларни йиғиштириш. Аксарият психологларнинг айтишича, айнан шу чойшабларнинг саранжомлиги, меҳнат  кунининг бошланиши ҳақида мияга сигнал беради. Ҳамда ётоқхона ва меҳмонхоналарнинг ҳамма жойларини тартибга келтиради. Шундай экан эринчоқликни четга суриб, жойингиздан турган заҳоти чойшабларни тахлаб, эҳтиёткорлик билан ёстиқларни жойланг. Ана энди натижаси билан завқланишингиз мумкин!

Эрталабдан ошхона раковинасининг бўшлиги.

Кўпчиликка бу ҳол таниш. Эрталаб турганингизда раковинанинг ювиқсиз идишлар билан тўлалиги. Бундай вазиятда ҳатто нонушта қилгингиз ҳам келмайди. У бу нарса тайёрлашни-ку айтмаса ҳам бўлади. Эрталаб сизни тоза ва қуруқ раковина қарши олиши учун идишларни кечки пайт ювишга одатланинг.

Кир ювиш ва дазмол

Бу иккиси ҳам уйнинг саранжомлигида муҳим саналади. Агар бири кир кийимлар саватида ва яна шунчаси қуриганлар қаторида турса, унда ҳаётингизда тозалик режалари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Сизга кичик маслаҳатимиз: агар сиз дазмол қилишни хуш кўрмасангиз, унда шунчаки бу ишга киришманг. Аввал ёқтирган кинонгизни ёқинг-да, ёқимлини фойдали билан уйғунлаштиринг. Кир ювишни эса бир тартибда, яъни ҳафтада 2 маротаба ювишни одат қилиб олинг.

Ҳар бир майда-чуйда нарсанинг жойи даркор

Уйдаги ҳар бир жиҳоз, майда-чуйда мосламаларнинг ҳам ўз жойи бўлсин. Уларни ҳеч қачон ҳозирча туриб турсин, деб бирор жойга шунчаки қўйиб қўйманг. Шунингдек уйингизда сават ва қутиларнинг кўп бўлиши, саришталикнинг узоқ ҳукм суришига олиб келади. 

Бугунги ишни эртага қолдирманг!

Прокрастинация- сўзи нимани англатишини биласизми? Бу одамларда нафақат оддий, ҳатто муҳим ва шошилинч ишларни кейинга қолдиришга мойиллик пайдо бўлиши. Бунинг оқибатида эса улар ҳаётий муаммоларга ва айрим психологик касалликларга дучор бўилиши мумкин. Шубҳасиз, бу нарса сизга таниш.Ҳозироқ ўйланмасдан бу мушкул аҳволингизга нуқта қўйинг, шунда яшашингиз янаям осонлашади.

Кийимларни тахланг!

Оғир иш кунидан кейин ҳамма нарсадан ўлароқ камроқ қилишни истайдиган ишингиз бу кўйлак ёки шимингизни синчковлик билан жавонга осиб қўйиш. Бу ҳаётий заруратлардан бири ҳисобланади. Акс ҳолда ана шу кийимларни  хонанинг бурчакларидан йиғиб, қайтадан дазмоллаб жой жойига тахлашчалик мушкул иш бўлмаса керак.

 Ўз вақтида ювинг!

Агар ошхонани тунгача йиғиштиришни истамасангиз, овқат пишириб бўлгандан кейин газ плитасини идишлар билан баравар ювиш кераклиги ҳеч кимга сир эмас. Ёки бўлмаса кўзгуга қараганингизда, ундаги кўриб қолган доғни дарров артиб қўйишни унутманг. Йиғиштиришмаслик учун баҳоналар ўйлаб топиш эса, ортиқча нарсадир.

Ошхона тозаланмагунича ухлагани ётманг!

Олтин қоида. Ошхона- қорнимизни тўйдиришга ва бизни иситишга мойил бўлган жойдир. Бошқа жойларга нисбатан биз бу ердан ўзимизга куч йиғамиз. Эрталаб йиғиштирилмаган ошхонага кирганимизда, ўзимизни парчалангандай ҳис этишимиз ажабланарли ҳолат эмас. Бу ҳидлар, доғлар ва кирларни эса ўша куннинг ўзида йиғиштириб олиш осонроқ.   

Режалаштиринг!

Шунда мавҳумлик сизни чўчитмайди. Сиз, қачон ва нима қилишни, кейин нималар қилиб бўлганингизни аниқ кўра оласиз. Уй йиғиштириш эса сизга битмас-туганмас ишдай туюлмайди.  

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!