Қизини эмлатгани олиб борган Цукербергнинг сурати бир кунда 3 млн лайк йиғди

11:39, 11 январь 2016

Facebook асосчисининг сурати бир кеча-кундузда 3 млн лайк йиғди. Марк Цукерберг суратда қизини шифокор ҳузурига олиб келганини кўрсатган.

Мазкур суратга у қизини навбатдаги вакцинани қабул қилишга олиб келгани билан изоҳлаган.

Қизалоқ 2 декабрь куни дунёга келган. Унинг учун Facebook асосичиси болани парваришлаш таътилини олган. Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, у учун қизи билан вақт ўтказиш бахт.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!